Янгиликлар 3604
Амударёдаги митингда хайрихоҳлар бир ғоя атрофида бирлашди
Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг навбатдаги тарғибот тадбири партиянинг Амударё туман Кенгаши томонидан тумандаги истироҳат боғида ташкил қилинди.
«Биз коррупцияга қаршимиз!» шиори остида ўтказилган митингда партиянинг Қоралпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов сўзга чиқиб, жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди. Коррупцияга барҳам бериш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг бепул бўлишига эришишда партия олдида турган вазифаларга тўхталиб ўтди. Тадбирда иштирок этганларнинг кўпчилиги ёшлар бўлгани учун уларга сайлов қонунчилиги ва янги Сайлов кодекси ҳақида ҳам тушунчалар берилди.
Митинг доирасида ташкил қилинган интерактив ўйинлар, совринли викториналарда иштирокчиларнинг барчаси фаол қатнашдилар. Ўз билими ва чаққонлигини кўрсата олганлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қоралпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг