Янгиликлар 3648
Амударёлик депутат “Адолат” кўкрак нишони олди
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топганига 25 йил тўлиши муносабати билан Амударё тумани ҳокимлигида тадбир бўлиб ўтди. Маҳаллий Кенгаши депутатлари, фаоллар ва ОАВ вакиллари иштирок этган йиғилишда Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошев, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлыбай Қаипбергенов ва бошқалар сўзга чиқиб, йиғилганларни партия тузилганлигининг 25 йиллиги билан самимий табрикладилар.
Шунингдек, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини қуриш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг иштироки бениҳоят катта эканлигини таъкидлаб, партияда фаолият кўрсатаёган фидойилар меҳнатларини тилга олишди.
Тадбир доирасида халқ депутатлари Амударё туман кенгаши депутати Илхом Бекманович Полванов иш фаолияти давомида қилган самарали меҳнати учун Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан таъсис этилган “Адолат” кўкрак нишони ҳам топширилди.
Мансур ЎРАЗБОЕВ,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Амударё туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг