Онлайн: Анъанавий акция яна бир бор саховат эшикларини очди

04.12.2020 10:12:21

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни ва 8 декабрь – Конститутция куни муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди.

Карантин вақтида донорлар сони кескин камайди ва оғир беморларга, айниқса болажонлар учун донорлик қони ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ заруратга айланди. "Адолат" СДП ташаббуси билан анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Бор меҳримиз сенга, болажон" донорлик хайрия акциясининг айни кунларда долзарблиги янада ошди.

Донорлик акцияси республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+