Aндижон давлат тиббиёт институти ректори, Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси – М.Мадазимов Розияхон билан учрашди

24.05.2021 18:05:04

Бугун Aндижон давлат тиббиёт институти ректори, Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси  –  М.М.Мадазимов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган мақсад - Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг май ойида тиббиёт марказларига ташрифи муносабати билан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш.

Ташриф давомида Aндижон вилояти Aсака туманида истиқомат қилувчи, ҳозирда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази даволанувчиси Бозорбойева Розияхон Комилжон қизи ҳолидан хабар олинди.

Бозорбойева Розияхон салкам 4 ойдан буён чап тизза бўғими юзаси ўсмаси ташхиси билан даволаниб келаётган эди. Асакалик қиз тиббиёт олийгоҳида ўқиш ниятини амалга ошишини ҳаттоки тасаввур ҳам қилмаган эди. Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг марказга ташрифи чоғида бу орзуси қанот ёзди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+