Андижон полкаси: қувноқ, ҳаётбахш, боқий

27.04.2022 15:04:48

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов топшириғига асосан “Андижон полкаси” куйи яратилганининг 100 йиллиги ва шу номдаги халқ рақс ансамбли ташкил этилганини 65 йиллиги муносабати билан вилоятда “Андижон полкаси” ойлиги эълон қилинди. Бугун ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган бу мавзу ҳақида турлича фикрлар билдирилмоқда.

Хўш, бунинг нимаси ёмон. Гап андижонликлар севган куй ҳақида борар экан, масалага ижобий кўз билан қарайлик. Аслида бу куйга бир бор бўлсада рақсга тушмаган андижонлик топилмайди. У қувноқлик, ҳаракат ва санъатга ошнолик белгиси. Айниқса, йигитлар  рақсга тушганда давраларга файз киради. Хорижий давлатларда янграганда ҳам  кўз олдингизда шўх ва шодон Андижон йигитлари гавдаланади. Қолаверса, соғлом инсонгина рақсга тушади

Тўғри, ойлик доирасидаги тадбирлар иш вақтидан ташқари ва ихтиёрий равишда ташкил этилиши лозим. Аслида ҳам шундай. Бугун эрталаб ишга келар вақтим қўшниларга дуч келдим. Мавзу “Андижон полкаси”. Бу ташаббусдан улар хурсанд. Йиллар давомида давраларнинг  безагига айланган бу куй ва рақс ҳақида тўлқинланиб гапиришарди.

Кун давомида ўйландим. Қачонгача масалага бир ёқлама қараймиз. Рақсга тушишни ҳам энди муҳокама қилсак.

Малохатхон Мусаева,

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+