Андижонда БПТлар сони яна биттага кўпайди

02.06.2024 13:06:35

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан имконияти чекланган, бемор болалар ҳолидан хабар олиш учун Андижонга борган партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова вилоятдаги кўп тармоқли болалар шифохонасида бўлиб, у ерда фаолият олиб бораётган шифокорлар билан ҳам учрашди.

Учрашувда «Адолат» СДП томонидан мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт соҳаси вакилларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишлар, эришилган ютуқлар хусусида сўз борди.

Партия етакчиси андижонлик «Адолат»чилар, хусусан, тиббиёт соҳаси вакилларининг вилоятда партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, лойиҳаларини ҳаётга самарали татбиқ этишдаги фаоллигини эътироф этиб, миннатдорчилик билдирди.

Мулоқот давомида партиянинг вилоят Кенгаши масъуллари ва ҳудуддаги депутатларга шифохоналар билан ижтимоий масалаларда ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан аниқ тавсиялар берилди.

Қолаверса, белгиланган вазифалар натижадорлигини таъминлаш мақсадида мазкур шифохонада партиянинг бошланғич ташкилоти ҳам тузилди.

 

"Адолат" СДП
Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+