Янгиликлар 1252
Андижонда оилавий болалар уйи очилди
Саховатпеша ва меҳридарё халқимиз хайрли ишларга доим бош. Андижон шаҳрининг “Қаландархона” маҳалла фуқаролар йиғини, Бухоро кўчаси 15-уйда яшовчи Фарҳодбек ва Дилдорахон Умаровлар бу йўлда хайрли ишга қўл урди. Уларнинг яшаш хонадонида 1-сонли оилавий болалар уйи ташкил этилди.
Бахтли оиладаги уч қиз қаторига яқинда бир ўғил, бир қиз қўшилганди. Фарзандлар энди 10 нафарга етди. Ота-оналари уларни тенг кўриш баробарида, меҳр кўрсатмоқда.
Қосимжон Қаюмов, “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:
-Очиғи, хайрли ташаббусдан қувондим. Болажон халқимиз учун бу бир қарашда одатийдек кўринсада эзгуликнинг, савобнинг олий нуқтаси, деб биламан. Болаларнинг бегонаси бўлмайди, дея бежиз айтилмайди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят
кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг