Янгиликлар 1968
Андижонлик “адолатчилар” Навоийни хотирладилар
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Навоий бобомизни хотирлаб” дея номланган адабий кеча ўтказилди. Унда партия фаоллари билан бирга ёзувчи ва шоирлар, Навоий ижодининг ихлосмандлари иштирок этдилар.
Тадбир аввалида саҳнага Алишер Навоий бобомиз кириб келдилар. Шоҳ ва шоир бобомиз барчанинг кўз олдида гавдаланди. Унинг ҳаёт йўли ва ижоди хотирланди. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Фарид Усмон йиғилганларга шоир ижодининг ўзига хос қирралари ва классик адабиётимизда тутган ўрни хақида гапириб берди.
“Ёш адолатчилар”нинг Алишер Навоий асарлари асосида тайёрлаган саҳна кўринишлари андижонликлар бобомизни қанчалар севишларини ўзида ифодалади. Шоир қаламига мансуб ғазаллар ўқилганда барча бирдек такрорлади.
Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон
шаҳар кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг