Андижонлик «адолатчилар» ободлик йўлида

24.05.2024 09:05:14

Озод юртга ободлик ярашади. Ободлик эса тозаликдан бошланади. Агар ҳар биримиз ўз уйимиз, маҳалламиз ва иш жойимизни тоза сақласак, юртимиз ҳам обод бўлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши фаоллари юқоридагилардан келиб чиқиб, “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида таълим муассасаларида “Мактабимизни обод қиламиз” шиори остида акция ташкил этди. Сафдошларимизнинг бу ташаббусини ўқитувчи ва ота-оналар ҳам қўллаб-қувватлади.

Акция доирасида мактабларда тозалов ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Фойдаланилмай турган ерларга 20 дан ортиқ турдаги гул кўчатлари экилди.  

Жанона Раҳимова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси:

- Ўқув йили якунланиши олдидан ўқитувчилар билан бирга битирувчилар хам бу ҳаракатнинг фаол иштирокчиси бўлдилар. Мактаблардаги бундай амалий тарбия хонадонларга кўчди. Гул етиштирувчи тадбиркорлар ҳам бу хайрли ишдан четда қолмадилар. Ўзлари етиштирган анвойи гул кўчатларидан мактабларга улашдилар. Фарзандларимиз обод масканларда билим олганига нима етсин.

Ободлик йўлида бошланган ташаббус мактабгача таълим муассасаларида қанот ёзди.

 

 

“Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+