Андижонлик “адолатчилар” - саломатлик йўлида олдинги сафда

08.07.2021 13:07:44

Дунё халқларини ташвишга солган коронавирус барчамизни ўз саломатлигимизга янада эътиборли бўлишга чақирди. Бугун ҳар бир инсон ўз саломатлиги учун курашиши зарурлигини тушуниб етмоқда. Шундай бўлсада жамоатчилик орасида тиббий маданият ва саломатлик мавзусида тарғибот ишларини амалга ошириш зарур. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган сиёсий  ўқувда айни шу мавзуда сўз борди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича  белгилаб берилган вазифалар иштирокчиларга тушунтирилди.  Ўз ўрнида бу борада  олдинда турган вазифалардан келиб чиқиб, чора-тадбирлар белгиланди. “Адолатчилар” аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилган ишларда олдинги сафда боришликка келишиб олдилар.

                  

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+