Янгиликлар 1787
Андижонлик “адолатчилар” ташаббуси: Сиз соғломмисиз?
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан. Андижонлик тиббиётчи –“адолатчилар” шундан келиб чиқиб бу масалага алоҳида эътибор қаратмоқда. Жалақудуқ туманида Андижон давлат тиббиёт институтидаги сафдошларимиз томонидан ўтказилган “Сиз соғломмисиз?” шиори остидаги акцияда бу ўз ифодасини топди.
Тадбир фуқароларнинг саломатликларини ўрганиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилди. Бештол, Тошховуз, Ёрқишлоқ ва Қутлуғ маҳаллаларида яшовчилар бу ташаббусдан хурсанд бўлди. 16 нафар шифокор шу куни фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказди, муолажа зарур бўлганларни даволаш бошланди.
Ташкилотчилар томонидан тайёрланган буклет “Сиз соғломмисиз?” деган савол билан бошланади. Бу уни қўлига олган ҳар қандай одамни ўз ўзига савол беришга ва шифокор ҳузурига чақиради. Шу сабаб тадбирда 300 нафардан ортиқ жалақудуқликлар иштирок этди. Асосийси улар соғлом ҳаёт кечиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг