Андижонлик фаол «адолатчилар» тақдирланди

07.12.2022 10:12:44

Бу йилги Конституция куни Ўзбекистон «Адолат» СДП фаоллари учун қўшалоқ шодиёнага айланди. Байрам арафасида бир гуруҳ партия фаоллари Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан таъсис этилган «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди. Бу уларнинг жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва сиёсий фаоллигини ошириш йўлидаги самарали фаолиятининг муносиб баҳосидир.

Мадаминжон Мадазимов, «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси:

- Конституциямиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Чунки у ҳаётимиз асоси, Янги Ўзбекистон сари етакловчи маёқ демакдир. Андижонлик «адолатчилар» Конституциямизнинг 30 йиллигини яқин бир ойдан буён байрам қилмоқда. Чунки фаолиятимизнинг асосини ҳам Конституция, қонун устуворлиги ташкил этади. Байрам арафасида бизга бўлган эътибор ва рағбат янада фаолликка ундайди.

Мукофотланганларни тақдирлашга бағишланган тадбир якунида бир гуруҳ партия фаоллари ҳам муносиб тақдирланди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят

кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+