Янгиликлар 3310
Андижонлик ихтирочи сафдошимиз – танлов ғолиби
Андижонлик партиядошимиз Маъмура Отабоева учун бу йилги Халқаро хотин-қизлар байрами қўшалоқ шодиёнага айланди. У анъанавий “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” республика танловида ғолиблар қаторидан ўрин олди.
Мазкур тадбир инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини жорий этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фан-таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг амалга ошираётган лойиҳалари самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Жумладан, инновация ташаббускори бўлган Ўзбекистон “Адолат” СДП сафидаги ихтирочи хотин-қизлар бу тадбирда фаол иштирок этмоқда.
Маъмура Отабоеванинг “Ғўзадан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришда ресурстежамкор технологиянинг тежамкорлиги” мавзусидаги лойиҳаси ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди. Айтиш мумкинки, унинг амалиётга татбиқ этилиши соҳа ривожига хизмат қилади.
-Бугун ҳар бир йўналишда янгиликка интилинмоқда,-дейди М.Отабоева.-Мақсадим тупроққа янги комбинацияли ишлов бериш технологияси орқали фермер хўжаликларида ортиқча харажатни олдини олиш ва юқори ҳосилдорликка эришиш. Мутахассислар қўллаб-қувватламоқда.
Сафдошимиз танловнинг республика босқичи ғолиби бўлди. Бу уни янги лойиҳалар устида ишлашга ундайди.
Акбаржон НАЗАРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти
Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг