Андижонлик сафдошимиз – йилнинг энг яхши ёш олими

27.05.2021 17:05:05

Абдурауф Абдурашидов андижонлик иқтидорли ёшлардан. Андижон давлат тиббиёт институтида ўқиш баробарида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши фаоли. Янгиликка интилувчан, инновацион ғоялари билан тиббиёт йўналишида изланаётган бу йигит яқинда Қозоғистонда МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ёш олими-2021” халқаро танлови ғолиби бўлди.

Абдурауфнинг бу муваффақияти бежиз эмас. У ўқишдан бўш вақтларида устозлари кўмагида янги ғоялар устида ишлайди. Айниқса, ўтган 2020 йил унинг учун омадли келди. “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланиши ютуқларининг бошланиши бўлди. Кейин “Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси” номинацияси ва “Йил талабаси-2020” республика танлови ғолиби деб топилди. Қозоғистон Республикасида ўтказилган халқаро  “Go viral Startup GO 2020” инновациялар ва стартаплар танловида ҳам унга омад кулиб боқди.

Шу кунгача 11 та рационализаторлик таклифлари амалиётга татбиқ этилди.  Маҳаллий ва халқаро ОАВларда чоп этилган қатор мақолалари ҳам уни бўлгуси тиббиётчи-олим сифатида танитди.

Абдурауф Абдурашидов, ёш олим:

-Шифокорлар оиласида туғилганман. Шу сабаб болаликдан бу соҳага қизиқишим катта. Мақсадим-тиббиётда ҳали қўл урилмаган соҳалар устида ишлаш.

Ҳа, ёш сафдошимизнинг режалари катта. Биз ҳам унга бу йўлда омад тилаймиз.

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+