Андижонлик “Ёш адолатчилар” сайловда фаол қатнашадилар

24.09.2021 15:09:19

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан «Адолат» СДПдан Президентликка номзод Баҳром  Абдуҳалимовнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Йўлдошали Эгамов учрашув ўтказди. Дастлаб сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар фаолияти хусусида сўз юритилди. “Адолат” партиясининг мақсад ва ғоялари, ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Ишончли вакил иштирокчиларни ўз ўрнида номзоднинг сайловолди дастури билан таништирди. Таъкидланганидек, янгиланаётган мамлакатимиз сиёсий майдонида халқчил ғоялари билан ўз нуфузига эга бўлган “Адолат” социал-демократик партияси фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизда ватанга муҳаббат туйғусини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш, адолатли жамият  қуришни ўзининг бош мақсади деб билади.

Фуқаролар, айниқса, аёллар ва болалар ҳуқуқ-манфаатларини кафолатлаш, жамиятда адолат устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни жадаллаштириш, фуқароларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, аҳолининг заиф тоифаларини алоҳида ҳимоя қилиш, ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини кучайтириш партия фаолиятининг муҳим йўналишлари сирасига киради. Шундан келиб чиқиб номзод ўз дастурида қатор вазифаларни илгари сураётгани сайловчи-ёшларда қизиқиш уйғотди.

Тадбир якунида иштирокчилар шу йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Президент сайловида фаол қатнашишга чақирилди.

“Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+