Ангорда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда

10.02.2022 17:02:04

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Ангор туманида ҳам ҳудуд иқлим шароитига мос бўлган кўчатлар экиш ишлари қизғин ташкил этилмоқда.

Хусусан, тумандаги “Чинобод” МФЙда ташкил этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосидаги кўчат экиш ва кўкаламзорлаштириш ишларида Халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутатлари ҳамда БПТ аъзолари фаол иштирок этишди. Фаолларимиз маҳаллаларда ташкил этилган яшил боғларга 120 туп мевали ва 180 туп манзарали, жами 300 туп кўчатлар ўтқазиш билан ўз ҳиссаларини қўшдилар.

мм

 Юсуф Ҳалимов, Халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутати:

 -Халқимизда, “Яхшидан боғ қолади” деган нақл бежизга айтилмаган. Бугун биз эккан ниҳоллар, келажакда униб-ўсиб боғча ҳудудига кўрк бағишлаши билан бир қаторда, атроф-муҳит экологиясининг яхшиланишига ҳам ҳисса қўшади. Ушбу ҳудудда бунёд бўладиган боғ бизнинг келажак авлодга муносиб туҳфамиздир. Бугун маҳаллалар бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ташкилотлар томонидан ҳозирга қадар 10000 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилди. Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, ушбу ҳудудда экилган дарахтлар ва бута кўчатларини парваришлаш, уларни ривожланиши учун махсус техника билан таъминланиши белгиланди. Зарур жойларда суғориш тармоқлари барпо этилиб, экология, дарахт экиш ва парваришлаш масалалари билан шуғулланадиган алоҳида масъул тайинлаб олинди.

 Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

 Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+