АНОНС: Адолат — ҳар бир инсон учун!

28.09.2019 19:09:13

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги “Бешбулоқ” ўйингоҳида “Адолат — ҳар бир инсон учун!” шиори остида митинг ўтказади.

Партия Марказий аппарати ходимлари, экспертлар, суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган митингда суд-ҳуқуқ соҳасида йиллар давомида эътибор қаратилмасдан йиғилиб қолган муаммоларни, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асаосий устувор йўналишини амалга оширишда партия олдида турган вазифаларга тўхталиб ўтилади.

Барча юртдошларимизни ҳамда наманганлик сафдошларимизни 29 сентябрь куни соат 16:00 да Янгиқўрғон туманидаги “Бешбулоқ” ўйингоҳига таклиф этамиз!

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+