АНОНС: Асака туманида “Коррупцияни илдизигача қуритамиз!” шиори остида митинг

27.09.2019 22:09:19

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан жорий йилнинг 28 сентябрь куни Андижон вилоятининг Асака туманида “Коррупцияни илдизигача қуритамиз!” шиори остида митинг ўтказилади.

Митингни ўтказишдан мақсад коррупцияга қарши кураш, жамиятда ушбу иллатга нисбатан мутлақо тоқатсизлик маданиятини шакллантириш.

Барча юртдошларимизни ҳамда андижонлик сафдошларимизни 28 сентябрь куни соат 16:00 да Асака туманидаги Маданият ва истироҳат боғидаги марказий майдонда бошланадиган митингга таклиф этамиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+