Янгиликлар 2270
АНОНС: Барча юртдошларимизни “Адолат” сайли” маданий-кўнгилочар акциясига таклиф этамиз
19.09.2019 18:09:19
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни соат 18:00 да Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан пойтахтимиздаги “Анҳор-Локомотив” паркида “Адолат” сайли” номли маданий-кўнгилочар акция ўтказилади.
Барча юртдошларимизни мазкур акцияга таклиф этамиз. Акция доирасида халқимиз орасида таниқли бўлган санъаткорларнинг қизиқарли чиқишлари, партия томонидан ташкил этилган кўнгилочар тадбирлар ҳамда эстрадамиз хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ташкил этилади.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Фикрингизни қолдиринг