Ақлли тиббиёт нима учун зарур?

26.10.2020 15:10:29

Маълумки, Ақлли тиббиёт мамлакатимиздаги тиббиёт соҳаси учун янгилик ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу тизимни жорий этиш бўйича олдимизда қандай муаммолар турибди? Шу бўйича саволларга Тошкент шаҳар «Қон препаратлари» илмий ишлаб чиқариш корхонаси директори, шифокор ҳамда «Адолат» СДПдан Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати Зухра Убайдиллаева жавоб беради:

-Ассалому алайкум, аввало Ақлли тиббиёт ҳақида қисқача тушунча бериб ўтсангиз.

-Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт соҳасида Аклли тиббиет  янги тизим ҳисобланади ва бу тизимнинг асосий мақсади мазкур соҳада кам вақт ва кам куч сарфлаб юқори натижаларга эришишдир.

-Айтингчи, мамлакатимизда Ягона тиббиёт ахборот марказининг ташкил этилиши билан тиббиёт соҳасида қандай ўзгаришлар юз беради?

-Мамлакатимизда Ягона тиббиёт ахборот марказини ташкил этиш билан тиббиёт соҳасида касалликларни олдиндан аниқлаш, уларни масофадан профилактика қилиш имкониятини беради. Бу эса беморга чекка қишлоқда ҳам, пойтахтда ҳам бир хил сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини яратади.

-Смарт-девайслар ҳақида тушунча бериб ўтсангиз.

-Смарт-девайс Ақлли тиббиёт тизимида касалликларнинг диагностикаси,  профилактикаси  ва даволашда қўлланадиган махсус датчик ва чиплардир. Бу мосламалар ёрдамида шифокор қаерда бўлишидан қатъий назар бемор саломатлиги ҳақидаги муҳим маълумотлардан хабардор бўлишини таъминлайди. Масалан, ҳаётий кўрсаткичлар: тана ҳарорати, қондаги қанд миқдори, артериал қон босими ҳақидаги ахборот имкониятини беради.

-Бугунги кунда юртимизда Ақлли тиббиётни ривожлантириш учун имкониятлар етарлими? Тизимни тўлиқ ишга тушириш учун қандай муаммолар мавжуд, деб ўйлайсиз?

-Ушбу йўналишдаги ишларни босқичма-босқич, тизимли равишда амалга ошириш ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда беморларни даволаш учун кенг имкониятлар яратади. Шунингдек, миллат генофондини яхшилаш, аҳолининг соғлиги билан боғлиқ кўрсаткичларни ижобий томонга ўзгартириш, барча аҳоли қатламларининг, айниқса, аёллар ва болаларнинг соғлигини ҳимоя қилишни кучайтиришда муҳим рол ўйнайди.

 

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА суҳбатлашди

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+