Ариқлардан сув ўтадиган бўлди

26.02.2020 09:02:18

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Беруний тумани Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари Беруний тумани “Қизил-қалъа” ОФЙ ҳудудидаги хонадонларда бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказди.

Мулоқот давомида ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан оқава сув масаласи кўтарилди. Ариқларидан ўтган йилнинг ўзида атиги 3 маротаба оқава сув келганлиги сабабли аҳоли хонадонларидаги экин ер майдонларидан тўғри фойдалана ололмади. Ушбу ҳудудда яшовчи 120 дан ортиқ хонадонга оқава сув олиб борувчи ариқлар фойдаланишга яроқсиз. Бу муаммо партия ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилиб кўрилганда, ариқ бошида 6 та аҳоли яшаш уйлари пастликда жойлашган ва ариққа сув келганда сув тармоғи бошидаги ушбу уйларни сув босганлиги ва уйларга зарар етказиш хавфи борлиги маълум бўлди.

Ушбу ариқнинг дамбаларини яроқли ҳолатга келтириш бўйича Беруний тумани ҳокимлигига мурожаат қилинди.

Мурожаат юзасидан ариқлар тозаланиб, оқава сув билан таъминлаш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

 

Н.Кузенбаев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Беруний тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+