Арнасойлик ҳар бир қайнона эътирофга лойиқ

29.06.2021 11:06:11

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Арнасой туман Кенгаши томонидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди.

Мазкур танловда 8 нафар ҳаёт тажрибасига эга онахонлар ўзаро беллашишди.

Оиласида ва маҳалласида аҳиллик, тинчлик, ўзаро хурмат муҳитини яратиб, миллатимизга ҳос оила асосларини янада мустаҳкамлаб келаётган қайноналарни  аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу танловда мўътабар, катта ҳаётий тажрибага эга онахонларнинг фаол иштирок этишгани барчамизни бирдек қувонтирди.

Таъкидлаш жоизки, оила - авлодлар давомийлиги, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни, қолаверса, халқимиз маънавий меросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминлавчи омилдир. Шу туфайли оилалар мустаҳкамлигини таъминлаб келаётган адолатли қайноналарни қўллаб-қувватлаш масаласи партиямизнинг доимий диққат эътиборида.

Тадбир якунида ғолиб иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Шавкат ХУДАЙҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Арнасой туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+