Янгиликлар 1350
Асакаликлар ишончли вакил орқали номзод билан танишди
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, адолат ақидасини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш “Адолат” СДПнинг асосий вазифаси. Адолат ҳукм сурган жамиятда тинчлик, бағрикенглик ҳукм суради, халқнинг давлат сиёсатига бўлган ишонч-эътиқоди ортади, фуқароларнинг ватан келажагига дахлдорлик туйғуси юксалади.
“Адолат” СДПдан Президентликка кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимов Абдураҳимовичнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Йўлдошали Эгамов билан Асака туманида ўтказилган учрашувда айни шу масалага эътибор қаратилди. Иштирокчиларга номзоднинг сайловолди дастурида адолат ва қонун устуворлиги кенг ўрин эгаллагани кўрсатиб ўтилди. Адолатли жамият ва адолатпарвар давлат қуриш йўлидаги қарашлари таъкидланди.
Ўз ўрнида шу йилнинг 24 октябръ куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови “Бир сайловчи-бир овоз” тамойили асосида ўтказилиши, ҳар бир сайловчи ўз овози билан Ўзбекистоннинг келажагига муносабатини билдиришлиги хақида сўз юритилди. Сайлов Кодекси асосида қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар тушунтирилди.
Учрашув якунида иштирокчилар фуқароларда ватанга муҳаббат туйғусини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва адолатли жамият ва адолатпарвар давлат қуришни ўз олдига бош мақсад қилиб қўйган “адолатчилар”ни қўллаб-қувватладилар.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг