Атласидан маълум Ўзбегим қизи!

18.09.2024 15:09:39

Хон атлас – энг ёрқин ранглар табиат жилоси, гуллар тасвирини ўзида мужассам этган ўзбек миллий матоси ҳисобланади. Мазкур матони қадимда фақат хонлар кийгани учун ҳам хон атлас номи билан аталган. “Хон атлас” ҳафталиги доирасида Ургут туманида кўплаб тадбирлар ташкил этилди.

Миллий либосларимиз кўргазмаси "Адолат"Социал-демократик партияси Ургут туман Кенгашининг фаол аъзолари, хотин-қизлари ўртасида момоларимиз эъзозлаб келган азалий қадриятларимизни  янада улуғлаш, қизларимиз ўртасида кийиниш маданиятига эътиборли бўлиш ҳамда одоб-ахлоқни яна бир бор кенг тарғиб этишга қаратилган мавзуларда учрашувлар ташкил этилди.

Маълумот ўрнида шуни айтсак бўладики- Атлас матосининг бир метри 2,5 ойда тайёр бўлади. Матога рўян ўсимлиги, анор пўстлоғи, ўсимлик барги экстракти, пиёз пўсти орқали ранг берилади. матонинг 70 %и қўлда яратилади. Бундан ташқари, атлас тўқиш Марғилонда жуда қадимдан ривожланган ва бошқа жойларга тарқалган. 2017 йилда эса ўзбек ипак матоларининг тўқиш технологияси UNESCOнинг Инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Бугунги кунда йўқолиб бораётган асраб-авайлаш, жумладан, тарихий матоларни қайта тиклаш тобора муҳим аҳамият касб этади. Мазкур тадбир эса бу борадаги муҳим қадам бўлди.

Ҳафталик доирасида ташкиллаштириладиган тадбирлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Замира Абдураҳмонова,
"Адолат" СДП
Ургут туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+