Янгиликлар 685
Атроф муҳит тозалигига барчамиз масъулмиз
Айни кунларда партия Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан «Тозалик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида таълим даргоҳларида, маҳалла-кўй, кўчада, жамоат жойларида тозаликка эътибор қаратиш, ёшларнинг экологик маданиятини, атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш кўникмасини шакллантириш, мамлакатимиз озодалиги йўлида кўнгилли иштирокчиларни кенг жалб этиш, белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланишининг олдини олишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш билан бир қаторда, «Тозалик – саломатлик гарови» акциялари, ҳашарлар ташкил этиляпти. Ана шундай тадбирлар партиянинг шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Ангор туман Кенгаши томонидан туманнинг «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинида «Тозалик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида «Атроф муҳит тозалигига барчамиз масъулмиз» шиори остида ободонлаштириш акцияси ташкил этилди. Кўчалар ва хиёбонлар чиройини бузиб, ариқлар ичига ташланган чиқиндиларни тозалаш мақсадида маҳалладаги фаол ва ташаббускор фуқаролари ва ёшлари томонидан кўчалар ободонлаштирилди. Кўчалар ва хиёбонлар чиройига путур етказаётган чиқиндилардан тозаланди, ён-атроф ободонлаштирилди.
Лобар Худойқулова, «Гулистон « МФЙ фуқароси, тадбир иштирокчиси:
— Тозалик бор жойда барака бўлади, дейди доно халқимиз. Албатта, атроф тоза бўлса, мудом озодалик, саранжомлик, тозалик ва кўркамлик бўлса киши дили равшан бўлади. Аммо бу гўзал фазилатлар фақатгина байрамлар арафасида амалга оширилиб, халқимиз аҳолиси бир жону бир тан бўлиб, ҳовли ва кўчаларни тартибга келтирилиши рост. Партия туман Кенгаши фаоллари ташаббуси билан акция ташкил этилиб,бундай хайрли ишни амалга оширилаётгани қувонарли, агар барчамиз биргаликда меҳнат қилсак, тозалик, озодаликни турмуш тарзимизга айлантирсак, ҳаётимиз янада гўзал ва фаровон бўлади. Ўзимиз яшаётган ва меҳнат қилаётган ҳудуднинг саранжом-саришталиги ва озодалиги, атроф-муҳит мусаффолигини таъминласак ҳаётимиз янада гўзал бўлиб, ҳар бир ишимизда унум ва барака бўлади.
Наргиза Орзиқулова,
«Адолат» СДП
Ангор туман «Аёллар қаноти»
Кенгаши фаоли
Фикрингизни қолдиринг