Аёл матонати - дунёдаги барча тирик мавжудодларга ўрнак бўларли куч

10.03.2021 11:03:12

 

Авлодлар давомийлигини таъминлаш, фарзандлар тарбияси, рўзғор ишлари аёллар зиммасида. Қадим момоларимизнинг зукколиги, билимдонлиги сабаб Беруний, Ибн Сино, Имом ал-Бухорийдек буюк зотлар вояга етган. Аслида, оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб катта кучга айлантира оладиган зот бу аёллардир. Ҳар қанча таҳсинга сазовор аёлларимиз халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан кўкрак нишони ва орденлар билан тақдирландилар.

-Аёл учун энг катта совға аслида эътибор -дейди “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига сазовор бўлган Бухоролик Ҳамрогул Ашурова.  Ҳамрогул опа аслида  Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган,  40 йилдан ортиқроқ халқ таълими соҳасида фаолият юритиш билан бирга сиёсий жараёнларда ҳам ўз жонбозлигини кўрсатиб халқнинг ишончига сазовор бўлган аёл. 6 нафар фарзанднинг онаси. 2009 йилдан 2016 йилгача Ўзбекистон  “Адолат” СДП Шофиркон туман кенгаши раиси  лавозимида ишлаб келган бугунги кунда онахон  69 ёшни қарши олган бўлсада жамоат ишларида фаол бугун ҳам партиянинг Аёллар қанотида ёшларни бандлигини таъминлаш, аёлларнинг дарду-ташвишини ўрганиш, муаммоларга ечим топиш, ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича самарали ишларни ташкиллаштириб муаммоларга ечим топиб келмоқда.

Ўз сўзига ва ўз ўрнига эга бўлган Ҳамрогул Ашурова  “ - жамият учун энг катта яхшилик -  соғлом фикрли фарзандларни тарбиялаш” дейди. Шунинг учун бугун у тарбиялаган фарзандалар ҳам жамиятда ўз ўрнига эга.  Дарҳақиқат, мўътабар сўзи ҳар бир аёлга лойиқ аммо уни жамият тан олиши бу энг катта ютуқ. Ҳамрогул опа “Мана шундай ютуқдан руҳланиб мен янада ёшардим ва бор куч ғайратим билан ишончни албатта оқлайман” дея ваъда берди.

 Мақсуд ХАМИДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят кенгаши риси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+