Янгиликлар 1713
Аёл - жамият кўзгуси
Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизлар учун имкониятлар эшиги очилди. Бунга мисол қилиб, жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярми — 17 миллиони хотин-қизлар эканлиги, уларнинг манфаатларини таъминлаш, жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишлардан бири эканлиги таъкидланди.
Давлатимиз томонидан хотин-қизлар масалаларига ва муаммоларига қаратилган 2 та қонун, Президентнинг 6 та фармон ва қарори қабул қилинди. Биринчи марта Сенатда Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари бўйича қўмита ташкил этилиши Ўзбекистонда тарихий воқиялардан бири бўлди. Бунинг яққол мисоли сифатида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ва Вилоят ИИБ бош бошқармаси, “Маҳалла ва оилани қўллаб – қуватлаш” Қашқадарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда маҳаллардаги ёлғиз аёллар билан ишлаш бўйича манзилли дастурлар амалга ошириш ишлари ишлаб чиқилиб, 80 нафарга яқин хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб, 20 нафар ёлғиз аёлларга амалий кўмак берилиб, олий маълумотли бўлишни истаган, қобилияти, билими бор, лекин тақдир тақозоси билан орзусига эриша олмаган хотин-қизларни рағбатлантириш тизими жорий қилинганлиги, ота-онасининг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг шартнома тўлови ҳокимлик ва олий ўқув юрти ҳисобидан қоплаб берилиши, ёлғиз аёлларнинг фарзандларини мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш ва тўловларини қоплаш борасида ҳам енгилликлар берилиши, аёлларга, шу жумладан, тазйиққа учраганларга малакали психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш зарурлиги юзасидан партиянинг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида жамиятдаги оғир аҳволга тушиб қолган, қонуний ҳимояга муҳтож аёлларни аниқлаш ва улар билан фуқаробай ишлаш тизими йўлга қўйилди.
Жамиятда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини таъминлаш, аёллар ҳақ- ҳуқуқларининг поймол бўлмаслигини назорат қилиш юзасидан вилоят Кенгаши томонидан қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунга келиб, муайян нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ижтимоий ҳаракатлар айнан аёллар ва хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларнинг ақлий ва жисмоний қобилиятларини тўлиқ очиб бериш борасида фаолият олиб бормоқда.
Шу ўринда оила мустақиллигини таъминлаш, уни том маънода жамиятнинг ҳал қилувчи бўғинига айлантириш ва асраб-авайлашда аёлларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Президентимиз таъкидлаганидек, “Аёлларни улуғлаб, ардоқлаб, бошига кўтариб яшайдиган халқ ўзининг юксак маданияти ва олижаноб қадриятларини амалда намоён қиладиган ва тасдиқлайдиган халқ сифатида обрў-эътибор қозонади”.
Рўйиддин РАУПОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё
вилоят Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг