Аёлга бўлган эътибор – келажакка эътибор

09.03.2022 17:03:35

Айни даврда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида хотин-қизларимизнинг жамиятдаги, ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани аёл-қизларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборнинг юксак намунасидир.

Шу ўринда айтиш керакки, аёл-қизларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда етакчилик сифатларини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш, уларнинг жамиятда тутган ўрни ва ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг аҳамияти беқиёсдир.

Баҳорнинг илк ҳафтасида нозиклик ва нафосат тимсоли бўлган хотин-қизлар байрами юртимиз бўйлаб анъанавий тарзда кенг нишонланади.

Ана шу муносабат билан «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан партиянинг фаол аёлларини рағбатлантириш, ташаббусларини тақдирлаш давом этмоқда.

Жумладан, партия вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов томонидан Вобкент туманида жойлашган 25-умумтаълим мактабининг бир гуруҳ аёл ўқитувчилари, партиямиз фаоллари 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан партиянинг табрикномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Дарвоқе, аёлга бўлган эътибор – келажакка бўлган эътибордир. Бу бежиз эмас, аёл нафақат она балки, келажак ворисларини тарбия этувчи, борлиқ кўзгусидир. Гўзаллик ва нафосат тимсоли бўлган азиз оналаримизни ва опа-сингилларимизни байрам билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Санжар МАЙДОНОВ,

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+