“Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг муаммолари тингланди

17.03.2021 19:03:48

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Қорақалпоқ давлат университетидаги учрашув ва ўрганишлардан сўнг Нукус шаҳридаги “Чимбой чойхона” МФЙга ташриф буюрди.

Ташрифи давомида ушбу маҳалладаги “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини тинглади.

Бугун камбағалликни камайтириш, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Темир дафтар»га киритилган фуқароларга ёрдам бериш муҳим масалага айланди. Уларга нафақат моддий ёрдам кўрсатиш, балки жамиятда ўз иш ўрнига эга бўлишига кўмаклашиш орқали ушбу рўйхатдан чиқариш лозим. Шу мақсадда ташкил этилган ушбу ташриф давомида рўйхатга киритилган аёллар ва ёшларнинг муаммоларини имкон қадар депутатлик корпусларимиз орқали ҳал қилиш асосий вазифаларимиздан бири дея таъкидлаб ўтди партия Сиёсий Кенгаши раиси.

Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш борасида доимий равишда ишлар олиб борилаётганлиги маҳалла раиси Н.Қурбанов томонидан таъкидланди. Жумладан, маҳаллада “Аёллар дафтари”га киритилган жами аёллар сони 44 нафар, шундан  21 нафар аёлларнинг муаммоси  ижобий ҳал қилинган. 20 нафар ишсиз хотин-қизлардан 3 нафарининг бандлиги таъминланган. Боқувчисини йўқотган, ногирони бўлган  хотин-қизлардан 7 нафарига  моддий ёрдам ажратилган. Тиббий ёрдамга муҳтож 5 нафарига тиббий ёрдам берилган, 3 нафарига психологик  ёрдам берилган.

Учрашув давомида сўз олган аёллар бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан миннатдор эканликларини маълум қилиб ўтди. 

Бундан ташқари учрашувда “Аёллар дафтари”даги  Замира Ержанова фарзанди болаликдан алтизм касаллигига чалиниб ногирон бўлиб қолганлигини айтиб, умумтаълим мактабларида ушбу касалликка чалинганларга таълим берадиган синфларни очишда амалий ёрдам беришларини сўради. Джиенбаева Жанар уй-жойга бўлган муҳтожлиги борлигини маълум қилиб ўтди. Бу муаммолар депутатлик корпусларимиз орқали чуқур ўрганилиб чиқилиб, унинг ижобий ечим топилишига ҳаракат қилиниши айтилди.   

Бу каби “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали олиб борилаётган  очиқ мулоқот ва тадбирлар доирасида аниқланган муаммолар чуқур таҳлил этилиб, уларнинг ҳал этилиши назоратга олинмоқда.

Партия Сиёсий Кенгаши раисининг кейинги ташрифи Беруний тумани «Бўстон» маҳалласи, тумандаги 59-сонли умумтаълим мактаби ва Бўстон маҳалласидаги кўп тармоқли оилавий поликлиникаси бўлиб, ушбу жойдаги  муаммоларни ҳам ўрганишга қаратилган.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+