Аёллар қаноти Республика Кенгаши раиси ва ўринбосари ўзгарди

07.11.2019 13:11:12

Ўзбекистон  “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Қурултойида партия ўзининг Сайловолди дастурини қабул қилди. Дастурда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллашуви юзасидан аниқ вазифалар белгиланиб, уларнинг хуқуқ ва манфаатлари тўла акс этган. Таъкидлаш жоизки, бу йилги сайловларда партия томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига тавсия этилган номзодларнинг 42% ини хотин-қизлар ташкил этади.

Яқинда партия Аёллар қаноти Республика Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда муҳокамалардан сўнг, Кенгаш раиси лавозимига вақтинча вазифани бажарувчи этиб Муҳаррам Дадаходжаева тайинланди. Раис ўринбосари лавозимига эса Камола Хамидова сайланди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+