Аёлларга янги қонуннинг мазмуни тушунтирилди

19.09.2019 11:09:19

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси ҳамда шаҳар хотин-қизлар, шаҳар Адлия бўлими билан ҳамкорликда “Аёлларнинг жамиятдаги ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда шаҳардаги МФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизлар, партия фаоллари, депуталар иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад жамиятда аёлларнинг ўрни ва ролини ошириш, уларнинг фаоллигини таъминлаш, ҳар қандай салбий иллатларга қарши курашиш руҳида тарбиялашдан иборат бўлди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар аёлларга берилаётган эътибор, имкониятлар хусусида таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида республикамизда олиб борилаётган амалий ишлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Жорий йилнинг 2-сентябрида қабул қилинган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, уларнинг фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, имкониятлар бериш, қўллаб-қувватлаш масалалари борасида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Дилфуза Эргашова сўзга чиқиб, шаҳарда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида қилинган амалий ишлар хусусида тўхталиб ўтди. Уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилаётганлигини гапирди.

Тадбир сўнгида аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада ошириш мақсадида таклифлар билдирилди.

Зарнигор ТОШЕВА,

Ўзбекистон “Аолат” СДП

Когон шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+