Янгиликлар 1477
Аёллари қадрланган юртда соғлом келажагимиз ворислари камолга етади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида халқнинг эртанги кунини белгиловчи муҳим масалалар юзасидан аниқ таклифларни куюнчаклик билан билдирилди.
Масалан, миллатимиз генофондини сақлаш мақсадида тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш ва кўламини кенгайтириш лозимлигига алоҳида урғу бериб, оналар ва болалар соғлиғига эътибор – бу жамиятга, келажакка эътибор эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Шу мақсадда, 2021 йилдан бошлаб, 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатилиши мурожаатномада таъкидлаб ўтилди.
Ҳомиладор аёл организими учун витаминлар ниҳоятда муҳим саналади. Президент томонидан ҳомиладор аёллар, соғлом келажак авлодни яратиши учун ўйланган бу таклиф, айни ҳозирги экологик ўзгаришлар даврида бепул тарзда етказилиши ниҳоятда муҳим саналади.
Мурожаатномани тинглаш жараёнида яна мени бир таклиф хурсанд қилди. Бу ҳам бўлса келгуси ўқув йилдан бошлаб, олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун давлат грантлари сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказиш масаласидир.
Чекка-чекка ҳудудларда ўқишни хоҳловчи, аммо имконияти етмайдиган қизларимиз қанча, улар учун айтилган бу сўз сув ва ҳаводек қадрли сўз бўлди дея оламиз.
Айниқса, мурожаатномада хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларга янги имкониятлар яратиш бўйича навбатдаги қадам сифатида, ҳаётни ва аёллар муаммоларини яхши биладиган, фаол ва ташаббускор опа-сингилларимиздан иборат Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этиш бўйича ҳам таклиф билдирилди.
Мурожаатномада илгари сурилган далзарб масалаларга сиёсий партия вакиллари ҳам алоҳида эътибор қаратиб, ҳудудий Кенгашларимизнинг “Ёш адолатчилар” қаноти ва “Аёллар қаноти” Кенгашлари билан аҳоли орасига чиқиб, юзма-юз мулоқотлар ташкил этишимиз лозим.
Гулнисо САИДОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши
Марказий аппарати бўлим мудири
Фикрингизни қолдиринг