"Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз"

16.05.2024 12:05:38

Бугунги глобаллашув жараёнида хотин-қизларнинг ўрни ва роли ҳар қачонгиданда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис ислоҳотларнинг асосий мазмуни ҳам хотин-қизларнинг янги ғоя ва ташаббуслар билан чиқишларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлар ва ижтимоий-сиёсий жараёнларда уларнинг фаол иштирок этишларини таъминлаш, уларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш, қолаверса, турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилмоқда.

2024 йил 15 май куни Ўзбекистон "Адолат" СДП Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Ф. Расулов, "Аёллар қаноти" раиси Ш. Бекназарова ҳамда партиянинг Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Ў. Файзиев, Янгиер шаҳар хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси Ф. Сайфиқулова, Тошкент кимё технология институти Янгиер филиали хотин-қизлар бўйича декан маслаҳатчиси С. Мамажоновалар ҳамкорлигида Тошкент кимё технология институти Янгиер филиали фаоллар залида "Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз" мавзусида талабалар ва хотин-қизларни жалб қилган ҳолда давра суҳбати ташкил қилинди. Мавзу юзасидан Ўзбекистон "Адолат" СДП Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Ў.Файзиевнинг маърузаси тингланди.

Бу борада Ўзбекистон “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиниши хотин-қизларни ҳимоя қилишда қонуний асос сифатида қўлланиб келинмоқда. Бу қонунлар давлат ва бошқа тегишли ташкилотларни аёллар зўравонлигига қарши курашиш ва уларга барҳам беришга чақиради. Тадбирда гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан маърузалар қилинди.

“Адолат” СДП Янгиер шаҳар Кенгаш раиси Ф. Расулов томонидан бугунги кунда, Ўзбекистон Республикасида аёллар сиймосида, бу авваламбор она, сингил, қиз фарзанд ва умр йўлдош сифатида кўз олдимизга келиши, улар учун чиқарилаётган қонунларда белгилаб қўйилган имтиёзлар, имкониятлар ҳамда эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқли эканлигини тўғрисида мисоллар орқали тушунтириб ўтилди. Савол жавобларга бой ва қизиқарли тарзда бўлиб ўтган, 4 томонлама ҳамкорликда ўтган давра суҳбатида талабалар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан жавоб берилди.

 

“Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+