Аёлни улуғлаш оила, ҳаётни, ватанни улуғлаш демакдир

15.03.2021 15:03:10

Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Аёлни улуғламоқ – оилани, Ватанни, ҳаётни улуғламоқ демакдир. Аёлларга бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиромнинг яна бир сабаби шундаки, аёл – аввало ҳар бир инсоннинг бешигини тебратадиган, оқ сути билан унинг юрагига одамийлик фазилатларини сингдирадиган, уни ҳаёт бўронларидан асраб-авайлайдиган фидойи инсондир.

Дарҳақиқат, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг оиладаги, жамиятдаги мавқеини ошириш, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш давлатимиз олдида турган энг устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда.

Сўнгги йилларда аёлларнинг ҳоким лавозимларига тайинланаётганлиги, хотин-қизларимизнинг илм йўлида юқори чўққиларга эришаётганини ва шу орқали юртимиз ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшаётганликларини кўриб кўнглимиз ғурурга тўлади.

Биргина халқ таълими соҳасида ишлаётган аёл ходим сифатида шуни айтаоламан хотин-қизларга нисбатан каситилишларнинг барча шакллари тугатилиб, гендер тенгликнинг таъминланишига эришилди.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва Кенгаш доирасидаги устувор йўналишларда гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишларни қатъий давом эттирилиши келтирилиб ўтилди. Президентимиз ушбу нутқида хотин-қизларимиз нафақат мамлакатимиз доирасида фаоллик кўрсатиш балки, дунё ҳамжамиятида ҳам яъни Марказий Осиё мамлакатлари хотин-қизларини бир мақсад сари бирлаштурувчи ташаббус билан чиққани юртимиздаги фаол хотин-қизларимизга ғурур бақишлади шу қатори менга ҳам.

Умуман олганда мамлакатимизда хотин-қизлар учун барча иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлардан тенг фойдаланиш ҳуқуқини тўлиқ таъминлаб бериб қўйибди. Фақат биз аёллар мамлакатимиз томонидан берилаётган бундай эътибор ва имкониятлардан самарали ва оқилона фойдаланиб юртимиз келажаги, ватанимиз ривожи йўлида хизмат қилишимиз зарур.

 

Гулхаёт ЕШМУРАТОВА,

Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгаши депутати,

партия «Аёллар қаноти» Кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+