Аёлнинг кўзларини операция қилиш учун маблағ ажратилди

29.06.2021 19:06:01

Фарғона вилоятининг Фарғона туманида “маҳаллабай" ва "фуқаробай" ишлаш тизими орқали кўплаб муаммолар юзага чиқяпти. Энг муҳими, улар қоғозда қолиб кетмаяпти. Имкон қадар ҳал қилишга эришиляпти. Айниқса аёлларимиз, хотин-қизларимизнинг саломатлигини тиклаш, моддий кўмак бериш масалаларига масъулият билан ёндашиляпти.

Тумандаги “Ёйилма” МФЙ Баҳористон кўчаси 2-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Х.Ботирова оғир ижтимоий шароитда. Турмуш ўртоғи А.Ботиров жигар циррози билан хасталаниб қолгач, рўзғор ташвишлари аёл зиммасига ўтди. Оғир меҳнат унга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади.  Унинг кўз шох пардасига шикаст етиб, кўриш қобилияти заифлашди ва тезкор жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлиб қолди.

Х.Ботированинг мазкур масаладаги мурожаати депутатлар томонидан ўрганилди ҳамда туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига киритилиб, "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағи ҳисобидан 10 миллион сўм  моддий ёрдам кўрсатилди.

Кўрсатилган эътибордан аёлнинг оила аъзолари ҳам жуда ҳурсанд бўлишди.  Айниқса, кичик ўғли қувончини яшира олмай, жажжи кўлларини дуога очди. Президентимизнинг ва яхши инсонларнинг умрлари узун, ота-онасининг эса ҳамиша саломатликда ёнида бўлишини тилади.

 

 Озода Дадажонова,

 Халқ депутатлари   Фарғона туман Кенгаши депутати.

 Нодиржон Каримов, 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона туман Кенгаши раиси. 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+