Аёлнинг шароити ўрганилиб, “Темир дафтар”га киритилиши таъминланди

06.07.2021 17:07:46

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаев, “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримовлар "маҳаллабай" ва "фуқаробай" ишлаш тизимида  самарадорликка эришиб келмоқдалар.

Фарғона  туманининг  “Бирдамлик” МФЙ Фаровонлик кўчаси 35-уйда истиқомат қилувчи Гулчеҳра Ғуломова ўзининг ижтимоий оғир аҳволда қолганлиги ва доимий иш жойига эга эмаслиги сабабли политехника институтининг учинчи босқичини тугаллаётган ўғли Шаҳриёрнинг шартнома пулини тўлаш имконияти йўқлиги ва бунинг оқибатида фарзанди ўқишдан четлатилиши мумкинлигини билдириб, мурожаат қилди.

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари  МФЙ раис ўринбосари ва 2-сектор котиби билан биргаликда  Г.Ғуломованинг яшаш шароитини ўрганиб, фуқарони "Темир дафтар"га киритилишини таъминладилар.

Мурожаатининг тезкорлик билан ҳал этилиб, амалий ёрдам кўрсатилганлигидан Гулчеҳра опа мамнун бўлди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+