Янгиликлар 682
Аждодлар хотираси мангу яшайди
"Адолат" СДП Қизилтепа туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 9 ва 23-сонли мактабгача таълим ташкилотлари ҳамкорлигида 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Унда мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари дастлаб, тумандаги хотира майдонидаги мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Шундан сўнг тумандаги ўлкашунослик музейида бўлиб, у ерда аждодларимиздан қолган бой моддий ва маданий мерос намуналари билан таништирилди. Шунингдек, болажонлар томонидан тайёрланган турли бадиий чиқишлар намойиш этилиши музейга ташриф буюрувчилар учун ўзгача қувонч бағишлади.
Чорак асрдан буён юртимизда кенг миқёсда 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" катта тантаналар билан нишонланиб, иккинчи жаҳон уруши йилларида уруш ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар хотираси ёд этилиб, уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатган нуронийларимиз эъзозланиши халқимиз томонидан қадрият даражасига кўтарилган.
Энг муҳими, бу каби тадбирлар мурғак болажонлар қалбларида аждодлар хотирасининг мангу яшашига хизмат қилиши билан бирга уларни буюк ишлар сари руҳлантириши шубҳасиздир.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг