Янгиликлар 778
Азиз косонсойликлар!
15.07.2021 15:07:30
Наманган вилоятининг Косонсой туманида келган сел 8 кишини ҳаётдан олиб кетганлиги кўпчиликнинг кўнглини хира қилгани табиий. Халқимиз азал-азалдан меҳр-оқибат борасида ўрнак бўлиб, бир-бирининг бошига ташвиш тушганда ёрдам бериб келган. Ўз яқинларидан айрилган фуқароларимизга давлатимиз ҳам, ҳар бир юртдошимиз ҳам ёрдам қўлини узатишга ҳамиша тайёрлигини унутманг.
Табиий офат оқибатида бу дунёдан бевақт кўз юмган юртдошларимизнинг барча яқинлари ва оила азоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Инна лиллахи ва инна илайхи рожиун.
Баҳром АБДУҲАЛИМОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг