Янгиликлар 1367
Баҳор таровати аёллар билан гўзал
Жалақудуқ туманида хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва оилани мустаҳкамлашда уларнинг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 8 март- Халқаро хотин-қизлар куни олдидан ўтказилаётган байрам ҳафталиги доирасида "Ўзбек аёлига эҳтиром" мавзусида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда бу ўз ифодасини топди. Унда “адолатчи аёллар” ҳам фаол иштирок этдилар.
Ҳунарманд хотин-қизларнинг қўл меҳнат маҳсулотлари кўргазмалари, шўх айтишувлар ва спорт мусобақалари иштирокчиларнинг маҳоратини кўрсатди. Кекса онахонлар ижросидаги лапарлар даврага янада файз киритди.
Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Маъмирова йиғилганларни баҳор байрамлари билан қутлаш баробарида Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларга бўлган эътиборга жалақудуқликлар муносиб жавоб бераётганини таъкидлади. Ҳар соҳада фаол бир гуруҳ аёллар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“Адолат” СДП Андижон вилояти
кенгаши матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг