Бахтимиз пойдевори мустаҳкам

09.12.2021 09:12:11

“Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди. Унда “Ёш адолатчилар” билан бирга олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳуқуқшунослар иштирок этди.

Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши, унга киритилган ўзгартиришлар, халқимизга тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиши, мамлакатимиз обрў-эътиборини жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкамлаш ҳамда жамиятдаги тотувлик ва бағрикенглик учун қонуний асос бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

Бахтимиз асоси ва пойдевори бўлган Бош Қомусимиз билан қанча фахрлансак арзийди. Шу сабаб уни ўрганиш ва амал қилиш барчамизнинг фуқаролик бурчимиз. Байрам тадбири якунида иштирокчилар шундай хулосага келдилар.

Ўткирбек Арзиқулов,

“Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+