Байрам табриги

30.09.2021 18:09:20

Азиз ва қадрли бўлган  Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг  Фахрийлари,  ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясидек шарафли ишга бағишлаган партиядош меҳрибон устозлар!

Барчангизни 1 октябрь -  "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" билан самимий муборакбод этамиз.

Ҳазрати Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, дунёнинг бор бойлик ва хазинаси билан ҳам устозларнинг олийжаноб меҳнати хаққини адо этиб бўлмайди.

Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир ёш авлодни ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи, мураббийлар ва устозлар том маънода фидоий касб эгаларидирлар.

Азиз устозлар!  Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад,  хонадонларингизга тинчлик - хотиржамлик,  файзу-барака тилаймиз. Доимо соғ-омон бўлинг.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фахрийлар Кенгаши раиси

академик К.Шадиметов

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+