Янгиликлар 541
Байрам туҳфалари болажонларни қувонтирди
Энг улуғ, энг азиз тантана давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги ҳам тобора яқинлашиб келмоқда. Она диёримиз бўйлаб “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” деган бош ғоя остида нишонланаётган шодиёналар халқимизнинг қалбига ғурур ва ифтихор туйғуларини тортиқ этяпти.
Умуман олганда, истиқлол неъмати сабаб яратувчанлик ва юрт тараққиётига бўлган дахлдорлик ҳисси ҳар бир ватандошимизнинг доимий ҳаракатига илҳом бағишламоқда. Фарғоналиклар ҳам бу байрамни меҳнат ютуқлари ва эртанги кунга бўлган чексиз ишонч ва ёрқин орзу умидлар билан нишонлаяпти. Шу муносабат билан хайру саховатли инсонлар, эҳтиёжманд ва ўзгалар кўмагига муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга қувонч бағишлаш учун байрам йўқловларини амалга ошираётгани ҳа жиҳатдан қувонарли, албатта.
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Муҳсинжон Меҳмонов Исфайрамсой маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун мактаб формаси ва зарур ўқув қуролларини совға қилиши ўғил-қизларни беҳад қувонтирди.
–“Адолат” партияси депутати Муҳсинали Меҳмонов ҳамиша биз каби эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаб келаётганидан миннатдормиз, -дейди Каримахон Орипова. –Бугунги туҳфа эса фарзандларимни янада қувонтирди. Бу эътиборга жавобан фарзандларимизни аъло баҳоларга ўқитиб, халқимизга ва ватанимизга содиқ ва муносиб ўғил-қизлар қилиб камолга етказамиз.
Хайрли тадбирлар давом этмоқда.
Гулчеҳра АҲМЕДОВА,
“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг