Банк ходимлари маҳаллаларга бириктирилди

05.03.2021 12:03:30

Пастдарғом туманида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳоли ва уюшмаган ёшлар билан ишлашни янада такомиллаштириш мақсадида туманда мавжуд 4 та секторлар кесимида йиғилиш бўлиб ўтди. Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари иштирок этган йиғилишда аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар механизми муҳокама қилинди.

-    Ҳар 3 та маҳаллага бир нафардан банк ходими бириктирилади, - деди туман ҳокими ўринбосари У. Назаров. - Мавжуд механизмлар - меҳнат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш, шахсий томорқани ривожлантиришга субсидия ажратиш, қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга, ходимлар малакасини ошириш учун субсидиялар ажратиш, ишсизларни касбга тайёрлаш, уларни “Устоз-шогирд” усулида ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича зарур режалар ишлаб чиқилади. Бунинг натижасида туманда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турувчи ишсиз фуқароларнинг иш билан бандлиги таъминланади. Ушбу режаларни фаоллик билан амалга ошириш натижасида туманда ишга лаёқатлиларнинг тўлиқ бандлиги таъминланишига эришилади.

Бу масалалар юзасидан иштирокчиларга етарли тушунчалар берилди. Албатта, бугун мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасидан мамнун бўлиб яшаши учун, уларда норозилик кайфияти бўлмай, давлатдан рози бўлиб, келажакка ишонч билан қарашлари учун амалга оширилаётган шундай ислоҳатларни кўриб дилинг яйрайди. Илгари хотин-қизларга шундай эътибор қаратлиганмиди? Ёки аҳолининг фаровонлигини таъминлаш, уларнинг муаммосини тинглаш учун катта ташкилот раҳбари келармиди? Бугун ҳамма учун имкониятлар эшиги очиқ. Ҳаракат қилганга ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Фақат хоҳиш ва шижоат бўлса бўлди.

 

Гулнар ПЎЛАТОВА,

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси, партия фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+