Янгиликлар 2955
Барча тиббиёт ходимлари вирусга тест топшириши зарур
Шифокор, блогер, ва депутат Обиджон Латипов барча тиббиёт ходимлари коронавирусга тест топшириши зарурлигини айтди. Kun.uz сайтида эълон қилинишича, қорақалпоғистонлик ҳамшира беморни даволашнинг биринчи куниёқ ушбу вирусни юқтириб олган. О. Латипов шунингдек, бунга сабаб этиб тиббиёт ходимларининг керакли ҳимоя воситалари билан етарли даражада таъминланмаганлигини кўрсатган. Ваҳоланки, карантин эълон қилинганлигига салкам бир ой вақт ўтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилот ва идораларга бир неча бор тез тиббий ёрдам хизматлари, оилавий поликлиникалар-у барча шифохоналарнинг зарурий тиббий ҳимоя воситалари билан таъминланиши зарурлигини айтса-да, улар бунга жавоб беришмаган. Обиджон Латипов бу муаммони ОАВ орқали кўтармоқчи бўлганида масъуллар тезда ҳаракатга тушди. Эндиликда бутун тиббий масканлар тўлиқ ҳимоя воситалари (комбинзон, ҳимоя кўзойнаги, тиббий ниқоб, қўлқоп ва ҳоказолар) билан таъминланади.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг