Барчага бирдек манзур сана

28.01.2021 17:01:20

Бугунги кунга қадар мен Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари ва депутатлик сайловларида сайловчи ва номзод сифатида фаол иштирок этиб келдим. Ушбу сайловлар совуқ кунларига, яъни декабрь ойи охирларига тўғри келиши сабабли сайловчилар сайлов жараёнларида фаол иштирок этишга қийналишар эди.

Сабаби қиш мавсумида кўпчилик одамлар  шамоллаб касалланиб қолишади ва шу туфайли ҳам қиш мавсумида сайловларда фаол иштирок этиш кўпчиликка қийинчилик туғдириши шубҳасиз. Мен жорий йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилишини истар эдим ва буни қўллаб-қувватлайман.

 

Мансур ЎРАЗБАЕВ,

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+