Янгиликлар 615
Барчани дўстликка чорлаган фестиваль
Дунёда тинчликдан улуғ, бебаҳо бойлик бўлмаса керак. Ер шарининг турли хил ҳудудларида бўлаётган уруш-жанжаллар шу улуғ бойликнинг қадр-қимматини барчага ўз кўриниши билан эслатмоқда. Тинчлик севар юртимизда турли миллат вакиллари тинчлик ва хотиржамликда яшаб, меҳнат қилиб давлатимизнинг тараққиёт ёлига ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
Бир-бири билан тотув ва бағрикенгликда оға-инидек, дўст-биродар бўлиб яшаётган юртимизда халқлар дўстлиги ҳудудларда ташкил этилаётган тадбирларда акс этмоқда.
Ана шундай тадбирларнинг бири пойтахтимиздаги 17-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.
«Ўзбекистон умумий уйимиз» шиори остида ташкил этилган фестивалга Ўзбекистон «Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши фаоллари, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Айша Абдреймова ва мактаб жамоаси қатнашди.
Фестиваль доирасида «Соғлом она, соғлом бола-миллат бахти» шиори остида спорт мусобақалари, «Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда» мавзусида расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Шу билан биргаликда, ўқувчи ёшлар қатнашида турли миллатларнинг соз-асбоблари, кийимлари, миллийлиги акс этилган ҳунармандчилик кўргазмаси ҳам ўтказилди.
Тадбир сўнгида ёшлар халқлар дўстлиги мавзусида қўшиқлар айтиб, рақсларга тушишди. Фестиваль, қатнашувчиларнинг ёдида узоқ вақтгача сақланиб қоладигандай кўтаринки руҳда ўтказилди.
«Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг