Янгиликлар 1078
Барчанинг нигоҳи Шарқ гавҳари ҳисобланмиш Самарқандда
15-16 сентябрь кунлари Шарқ гавҳари ҳисобланмиш кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. Унда қарийб дунёнинг яримидан кўп аҳолиси истиқомат қиладиган давлат фуқароларнинг кўплаб муаммолари ҳал қилиниши кутилмоқда. Қолаверса мазкур саммит дамода сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда кўпгина муҳим манфаатли ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Шуниси эътиборлики, бундай йирик анжуманга аъзо давлатлар раҳбарлари 2019 йилдан буён юзма-юз учрашишмаган эди. Шунинг учун ҳам бу галги халқаро учрашув ҳар томонлама муваффақиятли ва кўнгилдагидек ўтишига тилакдошмиз.
Албатта, Ўзбекистон «Адолат» СДП нинг бир аъзоси сифатида шундай нуфузли йирик анжуман мустақил Ўзбекистонимизнинг ажралмас қисми бўлган дунё тарихий шаҳарлари орасида ўз ўрнига эга бўлган Самарқанд шаҳримизда ўтаётганидан қалбим фахр-ифтихор туйғуларига лиммо-лим. Бугун Ўзбекистонни дунё тан олди. Серқуёш ватанимиз дунёга юз тутмоқда. Мана шундай нуфузли саммит олдидан барча юртдошларимизни чин юракдан муборакбод этаман. Давлатимиз, юртимиз ва миллатимиз довруғи кундан-кун юксалиб бораверсин.
Руиддин Раупов,Юртимизда
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси .
Фикрингизни қолдиринг