Янгиликлар 2040
Бажарилган ишлар ҳақида партия фаоллари ҳисобот берди
Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши биносида партия ташкилотлари томонидан амалга оширилган тўққиз ойлик фаолият якунларига бағишлаб матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда партия вилоят Кенгаши масъуллари, республика ва вилоятда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари қатнашди. Анжуманда партия вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов вилоят партия ташкилотлари томонидан 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилди.
- Вилоят партия ташкилотларимиз томонидан ўтган 9 ой давомида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда белгиланган аниқ режа асосида бир мунча ишларни амалга оширишга улгурдик,-деди Руиддин Раупов.- Хусусан, партия ташкилотларимизнинг жойларда кенг қамровли тарғибот – ташвиқот ишлари боис ҳозиргача партия аъзоларимиз сони ўтган 9 ой давомида 5 минг нафарга кўпайди. Жами партия аъзоларимиз сони бугунга келиб 40 минг нафарга етди. Жойларда ташкил этилган “Адолат” қабулхонасига 600 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлса, шуларнинг қарийб 500 нафардан ортиғи ўз жойида ижобий ҳал этилди. Партия фаолларимиз саъй-ҳаракати билан ўтган 9 ой давомида қарийиб 150 нафардан ортиқ фуқаро муқим иш жойларига эга бўлди. Маҳаллаларда пандемия қоидаларига риоя қилган ҳолда 360 га яқин сиёсий ўқувлар ташкил этилиб, уларда 1850 нафар иштирокчилар қамраб олинди. Мазкур ташкил этилган сиёсий ўқувларни оммавий ахборот воситалари орқали 38 маротаба ёритилишига эришилди. “Коррупцияни таг-томири билан қуритамиз”, “Коррупция- тараққиёт кушандаси”, “ Биз квоталарсиз олий таълим тарафдоримиз”, “Биз қалбаки ва сифатсиз дори воситалари айланмасига қаршимиз”, “Суд - ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш – давр талаби”, “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият”, “Адолат- ҳаётимизнинг бош мезони”, “Адолат бор жойда тараққиёт бор” ва бошқа бир қатор мавзуларда тадбирлар ташкил этилди.
Партиянинг тўққиз ойда режалаштирилган аъзолик бадал тушуми ҳам 110 фоизга уддаланди.
-Партиянинг биргина “Адолат –қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда фуқаролар билан партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларимизнинг юзма-юз мулоқотлар мунтазам равишда уюштириб келинди,-деди вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Гулноза Раджабова.-Жорий йил давомида партиянинг ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 645 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2541 та хонадон ва 450 та хўжалик юритувчи субъектлар ўрганилди. Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан 284 та мурожаат келиб тушиб, улар юзасидан 65 та мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди. Натижада, 67 та масала ўз ижобий ечимини топди. 78 дан ортиқ мурожаатлар мутасадди органларни жалб этиш орқали жойида ҳал этилди. 74 га яқин мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.
Матбуот анжумани савол-жавоблар асосида ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлди.
ОАВ ходимларини қизиқтирган барча саволларга партия фаоллари томонидан тегишли жавоблар олинди.
Бундай анжуманни вақти-вақти билан уюштиришга келишиб олинди.
Нодир ИСОМОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят
Кенгаши туманлараро ижрочи котиби
Фикрингизни қолдиринг