Янгиликлар 1560
Бебаҳо юрт бу...
Юртини улуғлаган одам албатта мустақил бўлганимизнинг 30 йиллиги арафасида орқага, истибдод давридаги қора кунларга бир мулоҳаза нигоҳи билан қараса, болалик хотираларини ёки ўша давр ҳақидаги ҳаққоний тарих китобларини варақласа, зиён эмас. Ўтган асрнинг 20-30 йилларидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан бугунги эркин, ислоҳотларга тўлуғ жараёнларни бир солиштиринг.
Одамларнинг уйлари, кўчалар, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, бозорлар, кийим-кечаклар, цивилизация... Одамлар уйини шифер қилолмай, ёмғирдан пана бўлишга илож тополмаган кунлар бор эди.
Халқ таълими соҳасидаги ўзгаришлар, мактаблар, дарсликлар ўзгаришини сомон сувоқли девор, ҳамма томон эски замонларни эслатадиган синфлар, чириган полли мактаблар хотираси, ўзга юртни мадҳ этувчи тарих дарсликлари билан солиштиринг. Тиббиёт, маданият, мактабгача таълимни ҳеч бўлмаса 60-70 йиллар аҳволи, бир маҳалла ҳудудида битта боғча бўлган даврлар билан қиёсланг.
Шунинг учун биз Мустақиллик улуғ, бебаҳо, бу юрт ватанпарварлар юрти, деймиз.
Мустақиллигимиз, ривожланишимизга кўз тегмасин. Осмонимиз мусаффо бўлсин.
Азамат ТАВБОЕВ,
Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг