Бефарқ одамдан қўрқ

25.02.2020 15:02:22

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши фаоллари ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, турли ёт ғоялар таъсиридан сақлашга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Андижон давлат тиббиёт институти билан ҳамкорликда “Экстремизм ва терроризм - ёшлар келажагига таҳдид”  мавзусида ўтказилган давра суҳбатида айни шу хусусида сўз юритилди.

  -Ҳозирги глобаллашув замонда диний экстремизм ва терроризмга қарши доим курашишимиз зарур,-деди Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли  Паттохон Асханов,- Афсуслар бўлсинки,  хатто ўз ичимиздан бу йўлга кириб,  ватанига, оиласига хиёнат қилган ёшлар йўқ эмас. Бунга сабаб нима? Мафкуравий бўшлиқ ва энг зарарли бўлган лоқайдлик ва бепарволик.  Бепарво одам душмандан хавфлироқ. Бу борада машҳур файласуфлардан бири “Душманлардан қўрқма - нари борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма - нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ - улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим,  бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар кўпаяверади”, дея айтганди. Бу ҳаёт ҳақиқати. Бугун ёшлар билан айни шу мавзуда суҳбатлашдик.

Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

                                               Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

     вилояти кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+